Рўзиқул Бердиев: "3-4 та савияли ўйинчи олмасак, иккинчи даврада биз учун бундан-да қийин бўлиши мумкин"
“Насаф” клуби Ўзбекистон Кубогининг дастлабки туридан ниҳоят ўз уйига қайтди. Қаршидаги “Марказий” стадионда биринчи лига вакили – “Хавоканд” спарринг-рақиб вазифасини бажарди. Ўйин эса 6:1 ҳисобида “Насаф”нинг фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиндан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдирди.
- Ўз майдонимизга қайтганимиздан жуда хурсандмиз. Майдонни ҳолати анча яхши экан. Мухлислар ҳам яхши ташриф буюрди. Рақибимиз биринчи лига вакили бўлса ҳам бу жамоага респект! Шунчалик туман жамоасини қўллаб-қувватлашяпти. Рақиб ҳақида бизда кам маълумотлар бор эди. Шу боис биринчи бўлимда йигитлар жиддий ёндашишди. Иккинчи бўлимда ўйинни ташлаб қўйишди. Баъзи-бир захирадан майдонга тушган ёшлардан ўзларини кўрсатишларини сўрагандик, афсуски бундай бўлмади.
- Режамиз ва ўйлашимиз бўйича ҳали таркибда кўп иш қилишимиз керак. Янада барқарорлаштиришимиз лозим. Камида 3-4 та савияли футболчиларни олишимиз керак, агар бунга имкониятимиз бўлса. Тўғри, кўп жиҳатдан оғир вазиятдамиз. Ёш ёки бор футболчиларимиз билан вазиятдан чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Бу нарсани амалга оширмасак иккинчи давра биз учун бундан-да қийин бўлиши мумкин. Шу боис бу ҳақида ўйлаяпмиз, раҳбариятга етказамиз ва бу нарса амалга ошиши керак. Чунки кўряпсизлар, таркибимизда иккита жароҳат бўлса ёки терма жамоага чақирилса жуда ҳам саёз бўлиб қоляпти. Ўйлайманки, бу нарсани тўғри тушунишади ва ҳар тарафдан бизга ёрдам бўлади.
- Шала оилавий муаммоаси туфайли уйига кетганди ва қолаверса, жароҳати ҳам бор эди. Охирги ўйинларда ўйнамади ва жароҳати сабабли уни Кубок учрашувларига жалб қилмадик. Уни оилавий муаммоси бор. Билмадим, бу жараён кейинчалик қайси тарафга ҳал бўлади? Агар оилавий муаммо давом этса, қаердадир балки шартномани ҳам тўхтатишга тўғри келиб қолади. Лекин бу масалада ҳали аниқ қарор қабул қилинмаган. Терма жамоага кетган ўйинчиларимиз бор. Ғолиб Ғайбуллаевни жароҳати бор эди, эртадан асосий гуруҳга қўшилади. Муродни бугунги ўйинда кам ўйнатганимиз сабаби шуки, унда енгил жароҳат бор. Охирги ўйинда ўйнамаганди. Шу боис бу сафар унга ўйнашга камроқ вақт бердик.

Фикрлар