ПСЖ яна бир юлдузни нишонга олди
Париж клуби таркибини кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Португалиялик футболчи 2017 йилдан бери Хосеп Гвардиола қўл остида тўп тепиб келмоқда. Шу пайтга қадар 282 та учрашувда майдонга тушиб, 50 та гол ва 56 та ассист қайл этди.
Силванинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. 28 ёшли ўйинчи кейинга пайтда Манчестерни тарк этиш борасида бир неча маротаба ўз фикрини билдирган.
Трансфер суммаси 80 миллион еврога баҳоланаётган Бернардунинг ўзи “Реал” ёки “Барселона” вариантига мойил бўлиб турибди.
Фикрлар