ПСЖ ёзда "Юве" ва "Барса" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

"Пари Сен-Жермен" клуби "Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Le10sport нашри хабар тарқатяпти.

Юқоридаги манбага кўра, парижликлар 22 ёшли француз футболчисини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Ушбу трансфер эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Бу борада ПСЖга “Ювентус” ва “Барселона” рақобат кўрсатиши мумкин.

“Милан” Эрнандесни бир йил муқаддам 20 млн евро эвазига “Реал”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум 25 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!