ПСЖ юлдузидан воз кечди

  • 12 Aug 10:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардидан имкон қадар тезроқ қутилмоқчи, деб хабар тарқатди L'Equipe нашри.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, футболчининг клуб мутасаддилари билан муносабати жиддий бузилган. Энди парижликлар янги мавсумда бу ўйинчига умуман ишонч билдирмоқчи эмас.

Икардига бошқа жамоалардан таклиф бўлмаяпти. А Серия дебютанти аргентиналик юлдузни бир мавсум ижарага олишга кўнганди. Лекин италияликлар Мауро маошининг катта қисмини парижликлар тўлашини талаб қилди.

Икардининг амалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади. Унинг трансфери 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!