ПСЖ юлдузини Манчестерда кутишяпти
ПСЖ ҳужумкор футболчиси Усмон Дембеледа “топ-5” чемпионатлардан навбатдагиси – Англия Премьер-лигасида тўп тепиш имконияти пайдо бўлди.
Todofichajes нашрининг ёзишича, франциялик чарм тўп устасига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манчестерликлар 26 ёшли футболчини ёзда трансфер қилмоқчи ва бу ишлар учун 50 миллион евро атрофида маблағ тикади.
Усмон Дембеле фаолияти давомида Франциядан ташқари, Германия ва Франция олий дивизионларида ҳам муваффақиятли иштирок этган.
Дембеленинг парижликлар билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача тузилган.
Фикрлар