ПСЖда бразилиялик футболчиларнинг кўпайгани Каванига ёқмаяпти
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани жамоадаги ҳолатидан норози бўлмоқда.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра уругвайлик футболчини Париж клубида бразилиялик футболчилар сонининг ортиб кетаётгани ёқмаяпти. Таъкидлаш керакки, ПСЖда Неймардан ташқари шунингдек Дани Алвес, Тиаго Силва ҳамда Маркиньос каби бразилиялик футболчилар тўп суришади.

Бундан ташқари у ПСЖ етакчилари Неймар ва Мбаппе билан ҳам келиша олмай қолган.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган. Бундан аввалроқ Каванига “Реал” ва “Атлетико”дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.