ПСЖдан кетган Эмери
Ads

Яқиндагина ПСЖдан кетган испаниялик мутахассис Унаи Эмери фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиолага ассистентлик қилаётган Микель Артета “канонирлар” бошқарувини қўлига олиши мумкин бўлган асосий номзод сифатида эътироф этилмоқда. Аммо, Эмери совринлар ютиш бўйича улкан тажрибага эга. У фаолияти давомида “Севилья” билан 3 марта Европа лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек ПСЖда ўтказган икки йил давомида 7та совринга эга чиққан.

Ўз навбатида “Арсенал” камхарж ва натижа келтирувчи мураббий изламоқда. Эмери бу борада ҳам “канонирлар”нинг “қолипига” тушиши мумкин. Боиси, у ўз вақтида бюджети унча катта бўлмаган андалусияликлар билан 3 марта Европа лигаси кубогини қўлга киритган.