ПСЖдан яна супер трансфер

ПСЖ ёзги трансферлар вақтида ака-ука ҳимоячилар Люка ва Тео Эрнандесларни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Люка ўтган йили 80 миллион евро эвазига “Атлетико”дан “Бавария”га кўчиб ўтиб, дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланганди. Укаси Тео ҳам бир йил муқаддам жамоасини ўзгартириб, “Реал”дан “Милан”га қўшилганди.

Парижликлар франциялик бўлиб туриб, бу мамлакатда умуман футбол ўйнамаган ака-ука ҳимоячилар трансфери учун 130 миллион евро ажратди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)