ПСЖга Коутиньо керак эмас, Тухель Парижда Дембелени кўрмоқчи

“Барселона” ва ПСЖ клублари бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг трансфери масаласида тўғридан-тўғри музокараларни бошлашди.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликларнинг Неймар учун Филиппе Коутиньо ҳамда 100 млн евролик таклифи Франция чемпионини қаноатлантирмаяпти. Парижликлар Коутиньо эмас, балки Усмон Дембелени хоҳлашмоқда.

Гап шундаки, ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель “Боруссия” Дортмундда Дембеле билан билан бирга фаолият олиб борган ва унинг имкониятларини яхши билади. Шу боисдан ҳам айнан у Усмонни Парижда кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки, дастлаб Дембеле вариантига “Барселона” рози бўлмаган эди, бироқ айнан мана шу йўл ҳар иккала жамоа учун ҳам манффатли экани учун ушбу вариантни кўриб чиқишга рози бўлган. Қолаверса, Дембеленинг ўзи ҳам Париж клубига кўчиб ўтишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!