ПСЖга қарши ўйинда Эрлинг Холанд жаҳон рекордини янгилаши мумкин эди
"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд УЕФА Чемпионлар лигаси ПСЖга қарши ўйинда жаҳон рекордини янгилаши мумкин эди.
Sky Italia нашри хабарига кўра, норвегиялик футболчи 60 метр масофани 6.64 секундда босиб ўтган.
Ушбу масофа бўйича жаҳон рекорди 6.34 секундни ташкил қилади. Бундай натижани 2018-йилда америкалик Кристиан Коулман қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Сигнал Идуна Парк"да бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси баҳсида Эрлинг Холанд дубл соҳибига айланди.
Фикрлар