ПСЖнинг асосий ҳимоячиси

ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос бугун Франция кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган “Дижон”га қарши ўйинда иштирок этолмайди.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчи сонидан олган жароҳатидан даъволанишни давом эттирмоқда. У шунингдек Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Боруссия” Дортмундга қарши ўйинда ҳам иштирок этолмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, у сўнгги бор 22 январь куни майдонга тушган эди.