
ПСЖнинг ижарадаги футболчисига "Челси" қизиқмоқда
Франциянинг ПСЖ жамоасига тегишли бўлган ва айни пайтда "Ювентус" сафида ижара асосида тўп сураётган Рандаль Коло-Муани Англияга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда "L'Équipe" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лондоннинг "Челси" клуби 26 ёшли франциялик ҳужумчи хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" ПСЖ раҳбарияти билан музокараларга киришган.
Ҳозирги кунда Коло-Муани жамоаси учун муҳим фигурага айланган. "Ювентус" эса уни яна бир мавсумга сақлаб қолишни истайди. Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум Италия А Сериясида Рандаль туринликлар сафида 16 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 1 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар