ПСЖнинг яна бир футболчиси "Реал"га ўтиб кетиши мумкин
"Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, Париж клуби мадридликларнинг қизиқиши туфайли Ашраф Ҳакимини янги шартнома имзолашга кўндирмоқчи.
Ҳакимининг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Нашр "қироллик клуби" ПСЖ ҳамда Марокаш терма жамоасининг ўнг қанот ҳимоячисини кейинги ёзда текинга олиб келишга уринаётгани, ҳаттоки уни шу ёзнинг ўзида сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.
Маълумот учун, 25 ёшли Ҳакими 2006-2020 йиллар оралиғида "лос-бланкос" ёшлар ва асосий клуб таркибида тўп тепган.
Фикрлар