ПСВ футболчиси рақибининг тишларини тўкиб ташлади (видео)
ПСВ клуби форварди Константинос Митроглу Голландия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган АЗ жамоасига қарши ўйинда рақиб ҳимоячиси Пантелис Хацидьякосга нисбатан жуда қўпол ўйин кўрсатди.
Аниқроғи, Митроглу ўйиннинг 80-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда тўп учун курашда чиғаноғи билан Хацидьякоснинг юзига зарба бериб юборди. Натижада Хацидьякоснинг олд қисмидаги 2 та тиши синиб кетди.
Қуйида ушбу ҳолатга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:
Фикрлар