ПСВ ишқибози "Севилья" дарвозабонига ташланди! Якун сизни ҳайрон қолдиради!

Европа Лигаси доирасида "Севилья" Нидерландияда меҳмон бўлди. ПСВ билан баҳсда 0:2 ҳисобида енгилганига қарамай, "андалусияликлар" биринчи ўйин (3:0) натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди. Ўйин якунланганини англатувчи ҳуштак чалингач, эйндховенлик бир ишқибоз стадионга тушиб келди. У бор ғазабини Испаниядан келган рақиб дарвозабонига кўрсатди, аммо барчаси унинг режаларидан чиқиб кетди.

Европа лигаси плей-оффида иштирокни тўхтатиш аламли. Айниқса, 2:0 натижаси билан қозонилган ғалаба ҳам ёрдам бера олмаган ўйиндан сўнг икки ҳисса ёқимсиз ҳиссларни туюшга тўғри келади. Мана шундай аламли вазиятда эмоцияларини жиловлай олмаган ПСВ ишқибози майдонга тушиб кетди. У "Севилья" посбони Марко Дмитровичга ташланди. Томошабин Марконинг юзига мушт тушурди, 

йўлцаўйлцўа

бироқ кутилмаганда кескин қаршиликка учради. Дмитрович кутилмаганда жангчиларга ҳос "ответ" қайтарди. У жавоб ҳамласини қилиши, майдонга тушиб келган ишқибозни мушт билан сийлаши мумкин эди.

йлўцалйўцла

Шунга қарамай, кипер хотижрамлик билан ПСВ мухлисини ерга ётқизди ва қўлларини қайириб, стюардлар етиб келгунига қадар ушлаб турди. Эътиборлиси шундаки, бу ҳолатни ташқаридан томоша қилган ПСВ ишқибозлари ҳам рақибнинг совуққонлиги учун қойил қолганини яшириб ўтиргани йўқ. Айниқса, ижтимоий тармоқларда "Севилья" посбони кўп бор ёдга олинди. Унинг ҳаракатлари аллақачон мемларга айланиб ҳам кетди.

vratar-sevili-dmitrovich-skrutil-fanata-psv_16771905861178887058

Дмитрович аслида "Севилья"нинг соф кубок ўйинлари дарвозабони. У асосий таркибда камдан-кам кўриниш беради. Жорий мавсумда 31 ёшли серб барча мусобақалардаги иштирокини қўшиб ҳисобласак, атиги 11 марта майдонда кўриниш берган, холос. Бу баҳсларнинг нақ еттитасида у дарвозаси даҳилсизлигини сақлаб қолган.

Ҳа, айтганча, у Европа Лигаси доирасидаги бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушди, иккита тўп ўтказиб юборганига қарамай кун қаҳрамонларидан бирига айланишни уддалади. Менимча, бу воқеа ҳали узоқ вақт эслаб юрилса керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!