Пулдан қуруқ қолмай! “Барса” футболчиси раҳбариятдан текинга қўйиб юборишни сўраяпти
“Барселона” ярим ҳимоячиси Франк Кессьега Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клубидан жиддий қизиқиш бўляпти.
Каталонияликлар сафида кутилган ўйинни намойиш қила олмаган Франк кетиўшга тайёр. У клуб раҳбариятидан ўзини текинга қўйиб юборишни сўраяпти.
Sport.es нашрининг маълум қилишича, саудияликлар Кессье эркин агент сифатида жамоага келса, бонус ажратилишини ваъда қилган.
“Барселона” эса 26 ёшли футболчини сотмоқчи. Улар бу трансфердан келадиган пулни “Интер” вакили Марсело Брозовични олишга йўналтирмоқчи.
Кессье “Барселона”га бир йил муқаддам эркин агент сифатида келганди. Шу пайтга қадар 43 та учрашувда қатнашиб, устадан гол ва ассист расмийлаштирди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар