Пули йўқ жамоалар Виллианни талашмоқда

"Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳамшаҳарлари ҳисобланган "Челси" вингери Виллианни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, “канонирлар”да ҳам, “шпорлар”да ҳам ёзги трансферларда футболчи сотиб олиш учун етарли маблағ мавжуд эмас. Шу боис улар мавсумлар оралиғида эркин агентга айланадиган футболчилар билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўришади.

31 ёшли Виллиан жорий мавсум “Челси” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!