Пулишич Дэмпсининг 7 йил аввалги рекордини такрорлади

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич кеча премьер-лиганинг 10-турида “Бёрнли” дарвозасига 3 та гол уришга эришди.

Эътиборлиси, 21 ёшли Пулишич шу тариқа АПЛда хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчига айланди.

Пулишич бу борада ҳамюрти Клинт Дэмпсининг рекордини такрорлади. Айтиш керакки, Дэмпси 2012 йил 21 январда "Фулхэм" сафида "Ньюкасл" дарвозасига 3 та гол урган эди.