Пулишич Моуриньо қўл остида ўйнашни истамаган

"Манчестер Юнайтед" клуби ўз вақтида АҚШлик вингер Кристиан Пулишични "Боруссия" Дортмунддан сотиб олишга урунган.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 20 ёшли футболчининг трансфери борасида дортмундликларга расмий таклиф билан мурожаат қилишган, аммо якунда рад жавобини олишган. Сабаби, Пулиши ўша пайтда МЮни Жозе Моуриньо бошқараётгани учун “Олд Траффорд”га кўчиб ўтишни истамаган. Унинг фикрича португалиялик мутахассис жамоада ёшларга кўп ҳам имкон бермайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг январида “Челси” Пулишични 64 млн евро эвазига сотиб олди. У мавсум якунлангач “аристократлар” сафига келиб қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!