Пхёнчхан-2018: Буюк Британия термасида илк олтин медаль
Ads

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган қишки Олимпиаданинг бугунги кун беллашуви Буюк Британия терма жамоаси учну омадли якунланмоқда. 

Аёллар ўртасида ўтказилган скелетон баҳсида британиялик Лиззи Ярнольд ғалаба қозониб, иккинчи бор Олимпиада чемпиони деган номга сазовор бўлди. Кумуш медаль германиялик Жаклин Леллингга насиб этган бўлса яна бир Буюк Британия вакиласи Лаура Дис кучли учликни якунлаб берди. 

Скелетон. Яккалик, аёллар

1. Лиззи Ярнольд (Буюк Британия)
2. Жаклин Леллинг (Германия)
3. Лаура Дис (Буюк Британия)