Пхёнчхан-2018: Россиялик Алина Загитова фигурали учиш бўйича Олимпиада чемпиони
Ads

Пхёнчхан Олимпиадасида эрта тонгдан медаллар учун кечган баҳслардан бири аёллар ўртасида фигурали учиш беллашуви бўлди. Бугун қизлар эркин дастур бўйича чиқишларини намойиш қилдилар. 

Қисқа дастурда етакчиликни қўлга олган россиялик Олимпиадачи атлетлар жамоаси вакили 15 ёшли Алина Загитова эркин дастурда ҳам чиқиши билан энг юқори баллни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи ўрин Алинанинг ҳамюрти Евгения Медведевага насиб этган бўлса, канадалик Кейтлин Осмонд кучли учликни якунлаб берди. 

Фигурали учиш, аёллар.

1. Алина Загитова (Россиялик Олимпиадачи атлетлар) – 239,57 балл
2. Евгения Медведева (Россиялик Олимпиадачи атлетлар) – 238,26
3. Кейтлин Осмонд (Канада) – 231,02