Пётр Ян: "Чемпионлик жангига мендан муносиброқ ҳеч ким йўқ"

  • 29 июль, 11:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

32 ёшли UFC собиқ чемпиони Пётр Ян яқин келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

Tecno

"Ҳозир яхши дам олиб, тузалиб кетиш ниятидаман. Ҳозирча ҳеч ким менга чемпионлик жангини ваъда қилгани йўқ. Лекин бунга ҳаммадан кўра кўпроқ муносибман, деб ўйлайман. Дивизионимиздаги кучли бешлик ичида мендан кўра муносиброқ одамни кўрмаяпман" - дея Яннинг сўзларини келтирди журналист Ариэль Хелвани.

Эслатиб ўтамиз, Пётр ўзининг сўнгги жангини 26 июль куни америкалик Маркус Маккига қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!