Пётр Ян: "Мераб Двалишвили билан трилогия бутунлай бошқача кечади"
Ўта енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Пётр Ян грузиялик Мераб Двалишвилига қарши трилогия ҳақида гапирди.
"Мераб билан реваншда фаолиятимдаги энг яхши жангни кўрсатдим, деб ўйламайман.Энг яхши чиқишларим ҳали олдинда!
Трилогия эса бутунлай бошқача кечади, чунки мен ҳам, рақибим ҳам аввалги икки жангимиздан етарлича маълумот тўплаганмиз. Учинчи тўқнашувда ғалаба қозониш учун максимал даражада ҳаракат қилиш керак. Шубҳасиз, бу жангда муддатидан олдин ғалаба қозониш тортдаги олчага ўхшайди", - деди россиялик "Full Violence" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ян ва Мераб қарама-қаршилиги 24 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган "UFC 333" турнирида ўтказилади.

Фикрлар