Пётр Ян: "Мераб Двалишвили том маънода ўз ҳовлисида жанг қилади"
Ўта енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Пётр Ян амалдаги чемпион Мераб Двалишвили билан бўлажак реванш ҳақида ўз фикрлари билдирди.
"Мерабнинг кўплаб жанглари қаерда ўтади? Илтимос, эслатиб қўйинг. Шу ерда, Лас-Вегас ёки Лос-Анджелесда! Унинг АҚШдаги уйидан UFC турнирлари ўтадиган жойгача бор-йўғи тўрт соатлик йўл. У том маънода ўз ҳовлисида жанг қилмоқда. Кўплаб иштирокчилар эса 13-15 соатлаб вақтини йўлда ўтказишади. Агар Двалишвилининг ўрнида бўлганимда, йилига 4 марта эмас, 5 марта октагонга чиқардим", - деди россиялик ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, Ян (19-5) ва Мераб (21-4) тўқнашуви 7 декабрь куни "UFC 323" турнирида ўтказилади.



Фикрлар