Пётр Ян: "Трилогия ўтказилиши шарт"

  • 30.01.2026 14:01
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазнда UFC чемпиони Пётр Ян 35 ёшли грузинлик Мераб Двалишвили билан учинчи марта ўзаро жанг ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

"UFC Мерабга реванш ваъда қилмоқда ва мен ҳам бу ғояга қўшиламан. Ўйлашимча, Двалишвили бунга лойиқ. У ўз чемпионлигини уч марта ҳимоя қилди. Дивизионда юқори ўринни эгаллаган барча рақибларини мағлуб этди. Демак, трилогия ўтказилиши шарт. Бироқ бу сафар ҳам мен уни енгаман. Мен матадорман, Мераб эса буқа. Тўғри, буқа ҳар доим кучлироқ, аммо матадор ҳар доим ғалаба қозонади", – деди Ян Нурлан Сабуровнинг You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мераб ва Пётр ўртасидаги биринчи жангда грузин, иккинчиси эса россиялик ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!