Қачон мухлислик маданиятини оширамиз?
Аввал хабар берганимиздек айни дамда Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари ва ОАВ ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Мулоқот давомида нафақат мамлакатимизнинг, балки, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматов юртимизда мухлислик маданиятини ошириш зарурлиги ҳақида гапирди.
"Мухлисларнинг ҳақоратли сўзларни ишлатиши? Қачон мухлислик маданиятини оширамиз? Ахир бундай сўкинишлар бўладиган жойга ўзинингизнинг фарзандингизни, аҳли аёлингизни олиб борасизми? Шахсан мен бундай қилмаган бўлар эдим", - деди Эрматов.
Фикрлар