Қанча? 150 миллион евро? МЮ қиммат харидни амалга ошириши мумкин

"Sky Germany" нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манбада ёзилишича, ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хагнинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти 19 ёшли англиялик учун "Боруссия" талаб қиладиган 150 миллион еврони тўлаши керак бўлади. Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" ушбу суммани беришга тайёр.

Беллингем жорий мавсумда клуби сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг "Боруссия" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!