Қани, 100 миллион сананг!
“Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳозирнинг ўзида Европанинг қатор гранд клублари томонидан талаш бўляпти.
Дортмундликлар ёзда 19 ёшли футболчини ушлаб қола олмаслигини ҳис қилиб турибди ва унинг трансферидан мўмай даромад олишни кўзлаяпти.
Marca нашрининг хабарига кўра, Бундеслига клуби англиялик футболчига 100 миллион евро миқдорида нарх белгилади. Беллингем дортмундликларнинг ўзига 25 миллион еврога тушган.
Жуд Беллингемга “Реал”, “Челси”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ҳамда “Манчестер Юнайтед” каби катта клублар шартнома таклиф қилишга тайёр.
Фикрлар