"Қароқчи" 2025 йилда нечта жанг ўтказади?
Мағлубиятсиз серия қайд этаётган UFC жангчиси Шарабутдин Магомедовнинг мураббийи Гор Азизян 2025 йилдаги режалар ҳақида айтди.
“Биз йилига учта жанг ўтказишни кўзлаганмиз. Шарабутдин февраль бошида Майкл Пейжга қарши баҳсдан сўнг танаффус қилиб, уч ой дам олади. Чунки у оиласи билан ҳам вақт ўтказиши керак” — дея Азизяннинг сўзларини келтирди "MMA.Metaratings.ru".
Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни Ар-Риёддаги "UFC Fight Night 250" турнирида Магомедов британиялик Майкл Пейжга қарши октагонга кўтарилади.
Фикрлар