Қашқадарё вилояти ҳокими "Насаф"ни табриклади ва ҳар қандай қўллаб-қувватловга ҳамда кўмакка тайёрлигини билдирди

Бугун "Насаф" клуби Тошкентда "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мавсумни кумуш медаллар билан якунлайдиган бўлди. Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев жамоани Ушбу муваффақият билан табриклади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Юртимизда бошланган футбол мавсумини воҳамиз бош жамоаси - "Насаф" клуби "Андижон" жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани барча мухлисларга ҳам маълум. Кечагидек эслайман: 0:1 хисобида ортда бораётган жамоамиз охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетганди.

Ушбу ўйинда ўзим ҳам иштирок этиб, "Насаф"ни мавсумда юқори ўринларни эгаллашини кўп сонли мухлислар билан ният қилган эдик. Бугун ушбу ниятларимиз ижобат бўлиб, севимли жамоамиз ўз тарихида учинчи бор кумуш медални қўла киритди.

"Насаф" бугун кумуш медалларни қўлга киритди. Қаршиликлар яна қачон шундай натижа қайд этган?

21.08.2020 Pakhtakor 4-1 Nasaf (7)

АГМК ўз тарихида илк бор совриндорга айланди

Ўзбекистон вице чемпиони - “Насаф” футбол клуби раҳбариятини, мурабиийларини, футболчиларни ва мен каби ушбу жамоанинг барча мухлисларини 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритгани билан самимий табриклаб, фақат ва фақат: "Олға Насаф, олға!", деб тилак билдириб қоламан. Ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман.

Аждарларга хос шижоат тарк этмасин. Ютуқ муборак бўлсин!

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!