"Қассоб" футболда трансферларни бекор қилишга чақирди
Франция терма жамоасининг "Қассоб" лақаби билан танилган собиқ бош мураббийи Раймон Доменек замонавий футболдаги трансферлар тизимидан қаттиқ норозилигини билдирди.
Унинг таъкидлашича, футболда барча гап пул атрофида айланиб қолган.
- Трансферлар мени чарчатди. Яна 250–300 миллион евро ҳақида гапирамиз. Футболда фақат пулни муҳокама қиламиз. Икки-уч ой давомида фақат трансферлар ҳақида суҳбатлашамиз. Мен трансферларни бекор қилишга чақирган бўлардим.
Футболчилар икки йиллик шартнома имзоласин, муддати тугагач эса истаган жойига кетсин. Ҳаммасини маош ҳал қилсин.
250–300 миллион... қаерга кетяпмиз ўзи?, – деди Раймон Доменек.
Раймон Доменек футболчилик фаолияти давомида ўта қўпол ва аёвсиз ўйнагани боис, "Қассоб" лақабини олган. Франциялик ҳимоячи 1970-1980 йиллар давомида "Лион", "Страсбур" ва "При Сен-Жермен" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар