Қатар-2022. Гарет Саутгейт жамоасининг 6:2 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг: "Бироз чарчадим"

Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Англия - Эрон учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "уч шерлар" бош мураббийи Гарет Саутгейт иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Кўп гол ўтказиб юборишимиз мени бироз чарчатди. Албатта йирик ҳисобдаги ғалаба ва яхши ўйнаганимиздан хурсанд бўлишим керак. Биз беллашувга тайёр эдик ва доим бугунгидек ҳаракат қилишни истаймиз.

Жуда кўп тўхталишларга қарамай шогирдларим темпни яхши ушлай олишди. Хурсандман, аммо бу босқичда бир учрашувда иккита гол ўтказиб юбормаслигимиз лозим.

АҚШга қарши беллашувда ҳам устунлик намойиш этишимиз керак. Турнирни яхши бошладик, лекин тузатиш лозим бўлган жиҳатлар йўқ эмас".

Энди "уч шерлар" навбатдаги баҳсни 26 октябрь куни америкаликларга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!