Қатар жаҳон чемпионатини ташкил этишда 2018 йилги мундиалдан 17 баравар кўп маблағ сарфлаган

Қатар жаҳон чемпионатини ташкил этиш учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди.

"The Sun" нашрининг ёзишича, Қатар 208 миллиард еврога яқин маблағ сарфлаган, бу 2018-йилда Россияда бўлиб ўтган мундиалдагидан 17 баробар кўпдир.

Россиянинг ЖЧ-2018ни ташкил этишдаги харажатлари қарийб 13 миллиард еврони ташкил қилган.

“Жаҳон чемпионати билан боғлиқ бўлган 200 миллиард доллар (тахминан 208 миллиард евро) аслида Қатар учун миллий ривожланиш ва модернизация стратегиясининг бир қисмидир.

2022 йилда жамоалар ва мухлислар фойда кўрадиган йирик инфратузилма лойиҳалари, жумладан, янги йўллар, метро, аэропорт, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик объэктлари жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишимиздан олдин ҳам режалаштирилган эди”, — деди 2022 йилги жаҳон чемпионатининг алоқа бўйича директори Фатима Аль-Нуайми.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!