Қатарда Германия термасида жанжал бўлган
Германия терма жамоаси Қатарни кутилганидан эрта тарк этди. Энди маълум бўлишича, жамоа ички муҳитида жиддий муаммолар бўлган. Мундиалдаги дастлабки учрашувдан олдин ҳам жамоа ичида келишувмовчилик юз берган.
Sport Bild нашрининг хабарича, жамоа икки бўлиб олган. Бир томон “Бавария” футболчилари ва иккинчи тараф бошқа клублардан жалб қилинган ўйинчилар.
Японияга қарши ўйин олдидан Мануэль Нойер ва Леон Горецка ўйинолди суратга тушиш жараёнида футболчилар оғизларини ёпиб олишларини талаб қилган. Қолган ўйинчилар сиёсатга аралашишни истамаган.
Футболчиларнинг аксарияти ўша ўйинда бош мураббий Ханс-Дитер Флик Илкай Гюндоған ўрнига Горецкани ўйнатганини қабул қила олмаган.
Марк-Андре тер Штеген ва Кай Хаверц ўзларига имкон берилмаганини қабул қила олгани йўқ. Айниқса, гол ўтмазлик бўйича рекордчи бўлган “Барса” посбони кўпроқ ранжиди.
Ўз вақтида “Бавария”да Флик қўл остида ўйнаган Никлас Зюле ҳам биринчи учрашувда яхши ўйнай олмаганига қарамасдан, кейинги баҳсларда ҳам майдонга туширилди. Юқори спорт формасида бўлган Нико Шлоттербек ва Маттиас Гинтерга эса бирор марта имкон берилмади. Бу ҳолат ҳам терма жамоанинг қолган ўйинчиларида бош мураббийга нисбатан эътироз уйғотди.
Фикрлар