Қатарда яна бир машҳур мутахассис иш бошлайди

Франциялик машҳур мутахассис Лоран Блан 4 йиллик танаффусдан сўнг, яна мураббийлик фаолиятига қайтмоқда.

Хабарларга қараганда, 55 ёшли мураббий Қатарнинг “Ал-Райян” клубини бошқаришга рози бўлган. Қатарда унга Франк Пасси ёрдам беради.

55 ёшли Бланнинг сўнгги иш жойи ПСЖ клуби бўлган. У 2016 йил парижликлар билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Аммо клуб раҳбарияти ЕЧЛ доирасида “Манчестер Сити”га имконият бой берилгач, уни истеъфога чиқарган.

“Ал-Райян” Қатар чемпионатида ортда қолган 9 турдан сўнг 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!