Қатарлик бизнесмен ПСЖга катта миқдорда пул берди

Франциянинг ПСЖ клуби ўзининг қатарлик хўжайини Носир Ал-Хелаийфидан 316 миллион евро олди.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра ушбу маблағлар Неймар ва Килиан Мбаппе каби йирик трансферлардан сўнг жамоа ғазнасини мувозанатини жойига келтириш учун йўналтирилади. Маълумотларга қараганда ушбу маблағлар кредит сифатида берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ 2017 йилнинг ёзида 222 млн еврога "Барселона"дан Неймарни ва 180 млн евро эвазига "Монако"дан Мбаппеларни харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!