Қаттиқ маст эди! “Сити” юлдузини томдан топишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Жек Грилиш ҳозирда ижара асосида “Эвертон” сафида ўйнаяпти. Машҳур ўйинчи Манчестердаги барлардан бирининг том қисмида содир бўлган ҳолатдан кейин яна жамоатчилик диққат марказига тушди.

The Sun нашри хабарига кўра, у дўстлари билан дам олаётган пайтда бар томида ухлаб қолган.

Гувоҳлардан бири айтишича, дўстлари уни уйғотишга уринган, бундай ҳолатга келиб қолишига эса кўп миқдорда алкоголь истеъмол қилгани сабаб бўлган. Манбага кўра, операциядан кейин тикланаётган Грилиш катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади ва Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркибига киритилмайди.

Аввалроқ, март ойида футболчи ижтимоий тармоқларда тикланиш жараёни ҳақида ёзиб, “янада кучлироқ қайтиш учун ишлаяпман”, деб билдирган эди. Ўшанда у гипсдан ҳимоя ботинкасига ўтаётган ва оёққа босимни камайтириш учун махсус скутердан фойдаланаётганди.

Бироқ реабилитация жараёнига қарамай, кейинчалик у яна турли тадбирларда кўриниш берди. Жумладан “Эвертон” дарвозабони Жордан Пикфорд билан бирга Римга сафар қилиб, Пикфорднинг турмуш ўртоғи туғилган кунини нишонлаган.

Эслатиб ўтамиз, Грилиш азалдан базм ва кечаларни яхши кўрувчи шинаванда йигит сифатида танилган. У аввал ҳам қимматбаҳо байрамлар уюштирган ва майдон ташқарисидаги ҳаёт тарзи сабаб таблоидлар қаҳрамонига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!