"Қайрат" клуб матбуот хизмати "Пахтакор" билан ўйинга махсус ролик тайёрлади! (Видео)

Хабарингиз бор, "Пахтакор" 19 июль куни Олмаотада "Қайрат"га қарши ўйнайди. 

Ёзнинг қайноқ палласида бизни "Марказий Осиё дербиси"да ён қўшнимиз, Қозоғистон футболи байроқдори "Қайрат" клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви кутмоқда. Клублар ўртасидаги келишувга кўра, "Қайрат" ва "Пахтакор" бу сафар Олмаота шаҳрида тўқнаш келади.

Ушбу қизиқарли учрашув олдидан Қозоғистон клуби матбуот хизмати махсус видео тайёрлади. Қуйида ажойиб роликни томоша қилишингиз мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!