"Қайрат" мураббийи: "Ҳар бир жамоада кичик минуслар бўлади"

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасининг 2-турида Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби билан тўқнаш келади. Ушбу беллашувдан олдин қозоғистонликлар мураббийи матбуот анжуманида иштирок этиб, бўлажак тўқнашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Аниқки, “Реал” каби клубда жуда кўп камчилик йўқ. Биз таҳлил жараёнида ўзимиз учун айрим жиҳатларни топдик. Ҳар бир жамоада кичик минуслар бўлади.

Уларни қандай ишлатиш – бу бизнинг саволимиз. Ҳозир буни очиқ айта олмайман, бу сир (кулди). Эртага кўрасизлар! Биз жуда яхши тушунамиз - бу ўйин жуда қийин кечади", — дея таъриф бериб ўтди клуб бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, эртанги тўқнашув Тошкент вақти билан 21:45’да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию