Қиличбозлик. Афсус, бугун спортчиларимиздан бироз омад юз ўгирди
Миср пойтахти Қоҳира шаҳри мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни биз учун якунига етди.
Афсуски, бугун барча йўналишда вакилларимиздан омад юз ўгирди. Айниқса, яккалик беллашувларида Зайнаб Дайибекова ҳамда Паола Плиего 1 очко фарқ билан имкониятни бой бериб қўйишди.
Жамоавий сабля, эркаклар
1/16 финал: Ўзбекистон – Германия 28:45;
Жамоавий шпага, аёллар
1/16 финал: Ўзбекистон – Италия 22:45;
1/32 финал: Зайнаб Дайибекова – Микаела Баттистон 14:15;
1/32 финал: Паола Плиего – Анна-Элизабет Стоун (АҚШ) 14:15;
1/32 финал: Муҳаммад Асранов – Алессио Фокони 8:15.
Фикрлар