Қиличбозлик. Аёлларимиз курашдан чиқди, эркакларимиз Италияга қарши баҳс олиб боради

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Афсуски, сабля бўйича аёллар жамоамиз Венгрияга имкониятни бой бериб қўйди. Рапирачи йигитларимиз эса дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтишди. Энди уларнинг рақиби Италия жамоаси бўлади.

Жамоавий сабля, аёллар:
1/16 финал: Ўзбекистон – Венгрия 33:45.

Жамоавий рапира, эркаклар:
1/32 финал: Ўзбекистон – Ироқ 45:22
1/16 финал: Ўзбекистон – Италия.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!