Қиличбозлик. Бир спортчимиз чорак финалда тўхтади, иккинчиси эса...
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Бугун 4 вакилимиз ўз юришини бошлади. 1/16 финал босқичида Роман Александров япониялик Масару Ямадага қарши баҳс олиб борди ва 15:12 ҳисобида зафар қучди. Бироқ спортчимиз чорак финалда ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди. У мезбонлар номидан иштирок этаётган Санюнг Паркка имкониятни бой берди, 6:15.
Александровдан ташқари Файзулла Алимов ҳам 11 июнь санасида баҳсларда иштирок этди, аммо унга ҳам омад етишмади. Спортчимиз 1/16 финалда мағлубиятга учради. Файзулла Алимов - Вадим Шарлаимов (Қозоғистон) 8:14.
Улардан ташқари, Нодирбек Мўминов ҳамда Жавоҳир Нурматов ҳам баҳсларда иштирок этди, бироқ улар 1/16 финалга қадар етиб бора олмади.
Эртага делегациямиз таркибидаги юлдуз спортчимиз Паола Плиего сабля дастурида ўз юришини бошлайди.
Фикрлар