Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати навбатдаги куни ортда қолди, натижаларимиз қандай?
Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтаёрган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатининг 27 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учун якунланди, дея хабар бермоқда миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмади.
Яккалик баҳсларида 1/32 финалда майдонга чиққан саблячи Гулистан Пердибаева ҳамда рапирачи Дониёр Саъдуллаев илк жангдаёқ мағлубиятга учрашди. Жамоавий дастурда эса шпагачи қизларимиз ва саблячи йигитларимиз 1/16 финалда жанубий кореялик қиличбозларга имкониятни бой беришди.
1/32 финал: Гулистан Пердибаева – Мисаки Эмура (Япония) 9:15
1/32 финал: Дониёр Саъдуллаев – Ха Тае-Гу (Жанубий Корея) 5:15
1/32 финал, жамоавий шпага: Ўзбекистон – Коста-Рика 45:22
1/16 финал, жамоавий шпага: Ўзбекистон – Жанубий Корея 32:45
1/32 финал, жамоавий сабля: Ўзбекистон – Ирландия 45:26
1/16 финал, жамоавий сабля: Ўзбекистон – Жанубий Корея 28:45
Фикрлар