Қиличбозлик. Бугун 3 спортчимиз Жаҳон чемпионати медаллари учун курашга киришади
Миср мезбонлигида ўтаётган қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида 3 вакилимиз баҳсларга киришади.
Жумладан, аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида ўз омадини синаб кўради. Ўзбекистонлик спортчилар ўз юришини 1/32 финал босқичидан бошлайди.
Умида Илясова - Алина Полозюк (Украина)
Файзулла Алимов - Гергей Шиклоши (Венгрия)
Рома Александров - Игорь Рейзлин (Украина).
Вакилларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар