Қиличбозлик. Бугунги кун вакилларимиз учун медалсиз якунланди

CHERY AUTO

Миср пойтахти Қоҳира шаҳри қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугун икки спортчимиз баҳсларда иштирок этиши ҳақида хабар бергандик. Афсуски, шпага йўналишида Севара Раҳимова 1/32 финал босқичида жаҳоннинг 5-рақамли спортчисига имкониятни бой берди, 7:15.

Сабля йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муса Аймуратов илк босқичда Украина вакили Васил Хумен устидан 15:13 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо италиялик тажрибали спортчи, Токио Олимпиадаси финалчиси Лука Куратоли Аймуратовни 1/16 финалда тўхтатди. Якуний ҳисоб - 6:15, Куратоли фойдасига.

Эртага 3 нафар вакилимиз медаллар учун баҳсга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!