Қиличбозлик. Жаҳон кубоги босқичи бошланмоқда
8-11 октябрь кунлари Тошкент яна бир халқаро мусобақага мезбонлик қилади. Ушбу саналарда пойтахтимиз қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогини қабул қилади.
Мусобақада 23 мамлакатдан 360 нафар спортчи иштирок этади. Беллашувлар “Ёшлик” спорт мажмуасида ташкил қилинади.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар