Қиличбозлик. Спортчиларимиз Эронда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди

Теҳрондан яна бир хушхабар. Эрон пойтахтида аёллар ўртасида ўтказилаётган Наврўз 1-халқаро мусобақасида қиличбозларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, сабля баҳсларида қатнашган Севинч Исмоилова финалгача етиб борди. Бироқ ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб, кумуш медал билан тақдирланди. Шунингдек, рапирада кечган жангларда Умида Илясова бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача делегациямиз оғир атлетика ва от спортининг конкур йўналишида жами 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!