Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Термаларнинг охирги 5 та ўйинлардаги кўрсаткичлари қандай?
Бироздан сўнг Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши Осиё минтақаси 2-тури доирасида Қирғиз Республикаси термасига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув олдидан ҳар икки терма жамоанинг сўнгги 5 та ўйинига тўхталиб ўтсак:
Қирғиз Республикасининг сўнгги 5 та баҳси:
Эран – Қирғиз Республикаси : 1 – 0
Оман – Қирғиз Республикаси : 1 – 1
Қирғиз Республикаси – Малайзия : 1 – 1
Қирғиз Республикаси – Тайвань : 5 – 1
Тайвань – Қирғиз Республикаси : 0 – 2
Ғалабалар - 2 та.
Мағлубият - 1 та.
Дуранг - 2 та.
Тўплар нисбати - 9:4.
Ўзбекистоннинг сўнгги 5 та баҳси:
Ўзбекистан – КХДР : 1 – 0
Эрон – Ўзбекистан : 0 – 0
Ўзбекистан – Туркманистан : 3 – 1
Ўзбекистан – Гонконг : 3 – 0
Гонконг – Ўзбекистан : 0 – 2
Ғалабалар - 4 та
Мағлубият - 0 та.
Дуранг - 1 та.
Тўплар нисбати - 9:1
Қайд этиш лозим, шу кунга қадар қўшнилар билан умумий хисобда 8 маротаба тўқнаш келганмиз ва барчаси бизни ғалаба билан якунланган. Тўплар нисбати 31:4.
Энг йирик ғалабамизни (6:0) 2007 йилда Алма ТВ Кубогида (Қозоғистонда) нишонлаганмиз.
Илк тўқнушув 1992 йилда содир бўлган бўлса, сўнгги бор қўшниларимиз билан 2022 йил Наманганда тўқнаш келганмиз.
Эслатиб ўтамиз, Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўйин бугун соат 19:00'да старт олади.
Фикрлар