Қирғиз Республикаси ниманинг эвазига Эронга муносиб қаршилик кўрсата олди?
Қирғиз Республикаси биринчи турда Эронга сафар қилиб, 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо кўпчилик терма жамоанинг ўйнини мақтади ва форсларга етарлича хавф туғдира олди, деб ҳисобламоқда.
Тўғри, айрим қисмларида жамоа устунлик қилишга муваффақ бўлган, аммо бу уларнинг босими эвазига эмас, форсларни 5-10 дақиқалик темпни пасайтирган пайтда юзага келган эпизодлар йиғиндиси.
Қирғизистон 1-турда мудофаада туриб, қарши хужумга тез ўтиш ва тартибли химоялана олишини кўрсатди, аммо муаммолари хам етарлича. Ярим химоя чизиғининг босим чоғи ўйиндан тушиб қолиши яққол кўзга ташланмоқда. Эрон билан ўйин давомида қўшниларимиз бор йўғи 47 узатмани амалга оширган. Уларнинг атиги 27 таси манзилга етиб борган халос.Рақиб яккакурашлар ва иккинчи қаватдаги жангларга урғу беради. Шу фазадаги дуэлларда енгилмаслик шарт!
Эрон дарвозаси олдидаги ягона голли вазият хам Кожонинг бош зонага қочиб чиқишига берилган узун пас меваси
Биз учун "майда пасли" Шимолий Кореядан кўра, қирғизлар стратегик ва стилистик томондан анча қулайроқ. Ижрочилар ўртасидаги фарқни таблога кўчиришни ўзи ғалаба учун кифоя.
Фикрлар