Қирғиз Республикасига қарши сунъий майдонда ўйнаймизми?
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрь куни "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Қирғиз Республикаси билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашув бўлиб ўтадиган Бишкекдаги майдон ҳолати ҳақида гапириб ўтамиз.
Бишкекдаги аренага чим бундан 35 кун аввал экилган. Бугунги холати - 70/30. Яъни 70 фоиз табиий чимдан иборат. Бу тариқа, гибрид майдонлар бугунги кунда жаҳон стандартига айланиб улгурди. Мисол учуб Уэмблидаги ўтган Европа чемпионати финалдалда ҳам айнан Бишкекдаги сингари гибрид чимдан фойдаланилган.
Соддароқ тилда тушунтирсак, майдон холати идеал. Ҳозирги "Бунёдкор"ни майдонидан 5 баробар яхшироқ холатда.
Қирғиз Республикаси ўйинни Бишкекда ўтказиш учун 24/7 форматида ишлади ва уддасидан чиқди. Ваҳоланки, Жалолободда 5 минг ишқибозга мўлжалланган арена тайёр эди. Қўшнилар бизни терма билан ўйинни каттароқ стадионда ўтказишни истади.
Фикрлар